Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

низомини ишлаб чиқадилар-да, акцияларни бевосита кўпчиликка таклиф этадилар. Шу билан умумий аъзо бўлиш бошланади. Аъзо бўлиш муддати тугагач, ширкатнинг таъсис йиғини чақирилади. У ширкат низомини тасдиқлаб, унга бошқарув кенгашини тайинлайди. Ҳар бир ҳиссадор акциясининг миқдори қанча бўлишидан қатъий назар, гарчи битта акцияси бўлса ҳам, таъсис йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эгадир. Аъзо бўлишнинг ёпилиш муддати келиши билан ширкат ўз ишини бошлайди.


Мазкур икки йўлнинг шакли бир хил, яъни мол беришдир. Биринчи йўл бўйича асосчиларнинг имзо чекишлари ниҳоясига етиши билан, иккинчи йўл бўйича эса аъзо бўлиш учун белгиланган муддат тугаши билан ширкат тузилган ҳисобланади. Демак, ширкат шахслар эмас, моллар ўртасида тузиляпти. Шахснинг ҳеч қандай эътибори бўлмаяпти. Шунинг учун ҳам акцияси ҳар қанча бўлмасин, шерикка ширкат ишларини бошқариш ҳуқуқи берилмаяпти. Унинг шерик сифатида бирон ишни юритишга ҳаққи йўқ. Ширкатнинг ишларини бошқарув кенгаши томонидан ваколат берилган директор бошқаради ва назорат қилади. Бошқарув кенгашининг ўзи умумий йиғин тарафидан сайланади. Унда ҳар бир шахс ўзининг шахсиятига эмас, қанча молга эгалигига қараб овозга эга бўлади. Чунки шерик шахс эмас, молдир. Қанча овозга эга бўлиши шу молга қараб белгиланади. Демак, ҳар бир шахс учун эмас, ҳар бир акция учун бир овоз белгиланади. Шунинг учун акциядорлик ширкатида акциядор шахснинг ҳеч қандай эътибори йўқ. Бор эътибор сармояга қаратилади. Ҳиссадорлик ширкати доимийдир, шахсларнинг умри билан чекланмайди. Бир шерикнинг ўлими билан ширкат тарқаб кетмайди. Ақлдан озса-да ширкатда қолавериш ҳоллари ҳам учраб туради. Ширкатнинг сармояси тенг қийматли ҳиссалар сонига қараб тақсимланиб, улар акциялар, деб номланади. Ҳиссадорнинг шахси чуқур ўрганилмайди. Унинг масъулияти дастмоядаги ҳиссасига қараб чекланган бўлади. Шунинг учун шериклар олган акцияларига қараб зиён кўрадилар. Акцияни қўлма-қўл қилиш, яъни сотиш ёки бошқа биров билан бўлишиб олиш мумкин. Бунинг учун бошқа шериклардан рухсат олиш шарт эмас. Шахс эгалик қиладиган акциялар сармояни ташкил қилувчи молиявий қоғозлардир. Улар бировнинг номига ёзилган бўлиши ҳам, ким кўтариб юрган бўлса ўшаники бўлиши ҳам мумкин. У бир шахснинг мулкидан иккинчи бир шахснинг мулкига айланаверади. Акцияларга ёзилаётган сармоядор

 

15-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143